"Бавария" МЮга январда хавбекни сотишни хоҳламади

Энди улар ярим ҳимоячини сотиб юборишмоқчи
"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо билан шартнома имзолашга уриниб кўрган. Бу ҳақида Kicker нашри хабар бермоқда.
Манба хабарига кўра, "қизил иблислар" 25 ёшли французни ижарага олиш бўйича таклиф юборган эди. Бироқ, мюнхенликлар ушбу кадрлар муаммоси сабаб ушбу таклифга рад жавобини беришган.
Bild нашрининг кечаги маълумотига кўра, "Бавария" Толиссони мавсум сўнггида сотиб юбориш ниятида.

13.02.2020, 15:32 99 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш