Андре Виллаш Боашнинг назари Одил Аҳмедовга тушди

Яқиндагина Оскарни рекорд сумма эвазига сотиб олган Xитойнинг “Шанxай СИПГ” клуби Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан жиддий қизиқяпти. Буни “Краснодар”нинг спорт директори хам тасдиқлади. Олдинроқ Одил “Шандон Луненг” сафига ўтиши мумкинлиги хақида xабарлар чиққанди.
”Шанxай СИПГ”ни Андре Виллаш Боаш бошқараётгани кўпчиликка маълум. Шунингдек клуб таркибида бразилиялик футболчилар Элькесон, Xалк, Оскар каби футболчилар тўп суришади.
Аммо, шуниси қизиқки Xитойнинг ушбу клубида Осиёлик легионер мавжуд. Одил Аҳмедов эса унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Лекин кореялик футболчи Ким Жу Юнг жамоани тарк этмаса, Одил Аҳмедов “Шанxай СИПГ”да ўйнай олмайди.

27.12.2016, 13:17 1432 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш