АПЛда ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши аввалги тизимга қайтарилади

Клублар шуни хоҳлашмоқда
Англия премьер-лигаси клублари  ёзги трансферлар ойнасининг қолган чемпионатлардан кўра эртароқ ёпилишини бекор қилиш бўйича келишиб олишди.
Эслатиб ўтиш лозимки, янги қоидага кўра сўнгги 2 мавсумдан буён АПЛда трансфер ойнаси чемпионат стартига 1 кун қолганида ёпилади. Бу эса Европанинг бошқа чемпионатларидан анча эрта деганидир.
Энди эса яна эски тизимга қайтилади. Унга кўра премьер-лигада ҳам ёзги трансферлар ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.

06.02.2020, 18:16 377 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш