Хосеп Гвардиола қўл остида "Манчестер Сити" илк бор бундай натижа қайд этди

"Шаҳарликлар" иккинчи мағлубиятни қабул қилишди.
 
Кеча оқшомда Англия Премьер-лигаси 25-тури доирасида "Тоттенхэм" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди.
Ушбу мағлубият "шаҳарликлар" учун кетма-кет иккинчиси бўлди. Олдинроқ, Англия Кубоги ярим финали доирасида "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Манчестер Сити"ни мағлуб этган эди.
Таъкидлаб ўтиш керакки, "Манчестер Сити" Хосеп Гвардиола қўл остида илк бор икки ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилмасдан мағлуб бўлди.
Бу вақтгача "шахарликлар" испаниялик мураббий бошқарувида 213 та ўйинда 556 та гол киритиб, 196 та гол ўтказиб юборди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

03.02.2020, 07:02 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш