"Барселона" ва Массимилиано Аллегри ўртасида музокара бўлганмиди?

Италиялик Каталония клубини бошқариши мумкин эди.
Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ устози Массимилиано Аллегри "Барселона" бошқарувига келиши мумкин эди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, италиялик мутаҳассис Эрнесто Вальверде истеъфосидан сўнг Каталония клуби раҳбариятидан таклиф олган, бироқ унга рад жавобини берган.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анор рангликлар" Хави, Романльд Куман ва Маурисио Почеттино билан ҳам музокара ўтказган эди, бироқ якунда "Барселона" Кике Сетьен билан шартнома имзолади.

02.02.2020, 20:02 320 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш