Рожерс Вардининг қачон сафга қайтиши мумкинлигини айтди

У премьер-лига тўпурари ҳисобланади.
“Лестер” клуби бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛнинг ўтган турида “Вест Хэм”га (4:1) қарши ўйинда жароҳат олиб биринчи бўлимда захирага олинган ҳужумчи Жейми Вардининг саломатлиги ҳақида гапириб ўтди.
“Вардининг жароҳати тиззасида эмас. Бу шунчаки мушаклар билан боғлиқ ва шу боис биз уни сешанба куниёқ майдонда кўришга умид қиляпмиз. Бунгача эса у дам олиш кунлари шифокорлар кўригида бўлиши керак”, - дейди Рожерс.
Эслатиб ўтамиз, Варди айни дамда 17 та гол билан АПЛ тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

24.01.2020, 23:16 23 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш