Расман! Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Энди мартни кутамиз.
Аввалроқ, 3-14 февраль кунлари бокс бўйича Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Бугун Халқаро олимпия қўмитаси мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳар номини маълум қилди. Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон бокс федерациясига юборилган хатда маълумот берилишича, Осиё ва Океания боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

24.01.2020, 22:02 27 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш