Расман: "Интер" футболчиси мавсумни АПЛ клубида якунлайди

У мавсум сўнггигача АПЛда тўп суради.
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Валентино Лазаро ижара асосида "Ньюкасль" таркибига қўшилди. Бу ҳақида АПЛ клуби расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсумнинг сўнггигача амал қилади. Футболчи янги клубида 23-рақам остида тўп суради.
Хабарларга кўра, инглиз клуби футболчининг ижараси учун "Интер"га жами 1,5 миллион евро тўлайди ва уни 23,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
23 ёшли Австрия терма жамоаси футболчиси Милан шаҳри клубига "Герта"дан ўтган ёзда келиб қўшилган эди.

24.01.2020, 21:56 32 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш