АПЛ клублари РФПЛ футболчиси трансферини рад этишди

"ЦСКА" ҳужумчиси Англия чемпионатига йўл олиши мумкин эди..
Daily Star нашрига кўра, "Челси" ва "Вест Хэм" клублари "ЦСКА" ҳужумчиси Федор Чалов трансферига рад жавобини беришди.
Манбага кўра, Лондон клубларига 21 ёшли футболчининг 25 миллион фунтлик трансфер суммаси маъқул келмаган.
Таъкмдланишича, АПЛ клублари футболчининг ижараси бўйича рус клубига таклиф билан чиқишган, бироқ "ЦСКА" раҳбарияти футболчини фақат тўлақонли сотиши мумкинлигини хабар қилган.

24.01.2020, 21:26 41 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш