"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига Исломни олиб келмоқчи

Уларга ҳужумчи керак.
“Манчестер Юнайтед” клуби жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан ҳужумчи Маркус Рэшфорд ўрнига яхши ҳужумчи қидирмоқда.
Sky Sports нашрининг ёзишича “қизил иблислар”нинг бу борадаги эътибори “Лестер” форварди Ислом Слимани ҳамда “Шанхай Шеньхуа” ҳужумчиси Одион Игалоларнинг номзодини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шифокорлар Рэшфорд камида 3 ой майдонга тушолмаслигини маълум қилишган.
Маълумот учун, Слимани жорий мавсумни “Монако”да ижарада ўтказмоқда. У ҳозирча Франция чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Игало эса ўтган мавсум Хитой чемпионатида 17 та ўйинда 10 та гол уришга эришди.

24.01.2020, 19:26 273 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш