МЮ 20 минг фунт жаримага тортилди

Улар ҳакамга эътироз билдиришган.
Англия футбол ассоциацияси “Манчестер Юнайтед”ни 20 минг фунт жаримага тортди. Бу ҳақда BBC хабар тарқатмоқда.
Жаримага тортилишига сабаб “Ливерпуль” - МЮ учрашувида Роберто Фирминонинг голидан сўнг манкуанлик футболчиларнинг учрашув бош ҳаками Крэйг Поусонга эътироз билдирганлиги бўлган. Таъкидлаш керакки, кейинроқ VAR Фирминонинг голини бекор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда “Ливерпуль” МЮни 2:0 ҳисобида енган эди.

24.01.2020, 18:41 101 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш