Сульшер: "Клопп "Ливерпул"ни 4 йилда шакллантирди. Вақт керак

"Манчестер Юнайтед" устози Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг ҳозирги қийин ҳолати ҳақида фикр билдирди.
 
«Бизда аниқ режа ва тўғри йўл бор. Албатта, бошқа жамоаларда ҳаммаси яхши эканлигини кўриб турибмиз.
Юрген Клопп 4 йилда жамоасини шакллантирди, ҳозир уларда ҳаммаси жойида. Мен кўп марта такрорлаганман — ҳеч нарса тезда содир бўлиб қолмайди. Вақт керак. 
Биз бир трансфер ойнасида 8-10 та янги футболчи сотиб ололмаймиз. Биз учун қулайи — ёзги трансфер, январда эса нимадир қилиш қийин. Аммо ҳозир имкон қадар ҳаракат қиляпмиз", деди Сульшер.
Манба: sports.ru

24.01.2020, 18:26 153 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш