"Милан" футболчиси ПСЖга ўтмоқчи

У Парижда ўйнамоқчи.
"Милан" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета мураббийлар штабидан кичик жароҳат сабаб "Брешия"га қарши ўйин қайдномасига киритмасликларини сўраган.
Аммо Football Italia нашрига кўра, ушбу талаб жароҳат билан эмас, балки футболчининг бошқа клубга ўтиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Манбага кўра, 22 ёшли бразилиялик фаолиятини ПСЖда давом эттириш истагида. Бу трансфер амалга ошишида, ҳозирда ПСЖ директори лавозимидаги Леонардо кўмак бериши мумкин. Айни шу мутаҳассис уни "Милан"га олиб келган эди.
Бироқ ушбу трансфер бўйича иккала клуб келишувга эришиши қийин, дейилади Corriere della Sera нашри манбасида. Чунки ПСЖ Пакета учун 22 миллион евро таклиф қилмоқда, "Милан" эса ярим ҳимоячи трансферидан 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.

24.01.2020, 18:26 62 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш