Пентекнинг отаси: Ўғлим "Милан"дан кетишга тайёр

У Евро-2020да ўйнамоқчи.
"Милан" ҳужумчиси Кшиштоф Пентекнинг отаси Владислав Пентек "россонерилар" таркибини тарк этишга тайёр экан.
"Кшиштоф Европа чемпионатига яхши жисмоний ҳолат билан бормоқчи, шу сабаб заҳира ўриндиғида ўтиришни ўзига маъқул кўрмайди. Агар ўғлим "Милан"да доимий ўйин амалиётига эга бўлолмаса, унда клубдан кетишга тайёр.
Бир қанча клублар "Милан"га ижара таклифи билан чиқишди, аммо клуб раҳбарияти уни тўлақонли сотиб юбориш истагида", - дейди футболчининг отаси.

24.01.2020, 17:51 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш