Лукаку «МЮ»ни нега тарк этганлигини маълум қилди

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Манчестер Юнайтед»дан кетиш сабабларини ҳақида гапирди.
Бу ҳақда у Sky Sports’га маълум қилган.
«Ўзимни қайтадан кашф қилишим шарт эди. Сабаби, ўтган мавсум мен учун жуда оғир ўтди, барчаси мен ўйлагандек кечмади. Натижада атрофимдаги муҳитни ўзгартириш керак, деган қарорга келдим.
«Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш қарорини аслида март ойидаёқ қабул қилиб бўлгандим. Бош мураббий офисига бориб, карьерам учун ҳам олдинга интилишим кераклигини тушунтирдим. Сабаби, ўшанда деярли майдонга тушмаётган, жамоадаги ўрнимни ҳис қилмаётгандим. Фикримча, клуб билан турли йўллардан борганимиз икки томон учун ҳам фойдали бўлди. «Манчестер Юнайтед» ёш футболчиларга кўпроқ ишонди, мен эса ўзимни янги жамоада синаб кўрдим. Ўйлайманки, ўшанда икки томон ҳам тўғри йўлни танлаган», - дейди Лукаку Sky Sports’га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Ромелу Лукаку А Серия жорий мавсумида «Интер» сафида 20 ўйинда 14та гол уришга муваффақ бўлиб, клуби билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

24.01.2020, 16:34 138 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш