«Интер» Эриксен трансфери бўйича келишувга эришди

«Интер» Кристиан Эриксен трансфери борасида «Тоттенҳэм» билан келишувга эришди.
Бу ҳақда италиялик журналист ва инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, Милан клуби 27 ёшли даниялик яримҳимоячи учун Лондон клубига қўшимча бонуслар билан бирга 20 миллион евро тўлашга рози бўлган. 
Олдинроқ, хавбекнинг «Интер» билан йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил этадиган 2024 йилгача шартнома борасида келишувга эришганлиги маълум қилинганди.
«Нерадзурри»лар Эриксенни якшанба кунги А Серия доирасидаги «Кальяри»га қарши ўйин олдидан «Сан-Сиро»да таништиришни режалаштирган.

24.01.2020, 16:27 75 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш