"Кристал Рэлас" "Тоттенхэм" ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

22 ёшли футболчи клубини ўзгартириши мумкин.
Mirror нашри хабарига кўра, "Кристал Пэлас" "шпорлар"нинг 22 ёшли ҳимоячиси Кайл Уокер-Питерс билан шартнома имзолаш ниятида.
"Пэлас" футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ниятида, аммо Лондон клуби футболчини тўлақонли сотиб олиш бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Манбага кўра, футболчи учун "Кристал Пэлас" бошқа бир АПЛ клуби "Саутгеамптон" билан рақобат қилишига тўғри келади.
Жорий мавсумда Уокер-Питерс "Тоттенхэм" либосида АПЛ доирасида 3 та ўйинда майдонда ҳаракат қилган.

24.01.2020, 16:21 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш