Тезкор хабар! Рўзиқул Бердиев Таиландга чақирилди

Мураббийлар штабига яна бир маҳаллий мутахассис жалб этилди
 
Хабарингиз бор, айни пайтда Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "С" гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди. Гуруҳни қийинчилик билан якунлаган терма жамоамиз барчани ҳавотирга қўя бошлади. Шу боис Таиландга яна бир маҳаллий мураббий чақиртирилди.
"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Таиландга чақиртирилди. У ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибага эга эканлиги боис Бердиев олимпия терма жамоаси мураббийлар штабига маслаҳатчи сифатида жалб этилган бўлиши мумкин. Рўзиқул Бердиев тез орада Таиландга етиб келади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

16.01.2020, 17:56 613 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш