Шаҳрам Ғиёсов ва Бобоусмон Батуров ўртасидаги спаринг бўлиб ўтди. Олимпиадага ким бориши аниқ

Бугун, бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақаларга йўл оладиган таркибни аниқлаш учун спарринг жанглар ўтказилди.
 
Хабарингиз бор, бир нечта вазн тоифаларида ушбу масала очиқ турган эди. Шунинг учун ҳам бугун мазкур жанглар ташкил қилинди. Мухлислар ўртасида узоқ тортушувларга сабаб бўлган вазн 69 кг да Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бобоусмон Ботуровлар орасида қай бири танланиши ушбу спарринга боғлиқ эди. Афсуски, ёпиқ тарзда ўтказилган ушбу жангларни бевосита кўра олмаганлигимиз сабабли маълумот олиш учун Шаҳрам Ғиёсов билан боғландик.
- Жанг бўлиб ўтди. Ҳар уч раундда ҳам ғалбага эришдим. Буни Марат ака ҳам айтди. Лекин рахбар чақириб, ёшларга йўл беришимиз кераклигини, профессионал боксга анча мослашиб кетганлигимни айтди. “Яхшиси ушбу йўналишда ўзингни кўрсатиб, байроғимизни юксакларга кўтаргин, келганинг учун рахмат, ёшларга имкон берайлик, хафа бўлмайсан”,- деди.
Албатта, Сакен акага катта рахмат ишонч билдирганлари учун. Қолаверса, Ўзбекистон шарафини доимо ҳимоя қилишга тайёрман. Насиб қилса, профессионал боксда улкан зафарлар қучиб, барчани хурсанд қиламан деган умиддаман.

15.01.2020, 19:46 696 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш