Ўзбекистон U-23 сардори: Жанубий Корея билан ўйин барчасини ҳал қилади

Исломжон Қобиловнинг учрашувдан олдинги фикрлари
 
Хабарингиз бор, Таиланднинг 3 та шаҳрида 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун гуруҳдаги охирги ўйинда майдонга тушади. Любинко Друлович шогирдларига Жанубий Корея рақиблик қилади. Беллашувда биз бир очко олсак ҳам кейинги босқичга йўл оламиз.
Беллашувдан аввал терма жамоамиз сардори Исломжон Қобилов ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.
Ғалаба қозонсак, бизда яна имконият пайдо бўлади. Жанубий Корея билан ўйин барчасини ҳал қилади. 
Ўзбекистон тарихида Олимпиада ва жаҳон чемпионати йўлланмаси йўқ. Миллий терма жамоа олдида саралаш ўйинлари бор. Ундан аввал эса Олимпиядага чиқиш учун энг яқини бизнинг терма жамоамиз зиммасига юклатилган. Бу вазифа катта масъулият юклайди, - деди Исломжон Қобилов.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.01.2020, 13:18 45 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш