"Милан" ўз футболчисини АПЛ клубларига таклиф қилди

А Серия клуби футболчини текинга қўйиб юбормоқчи эмас.
 
"Милан" ярим ҳимоячиси Лукас Билья Англия премьер лигаси клубларидан бирига ўтиши мумкин.
Британия ОАВсига кўра, миланликлар хавбек трансфери бўйича "Норвич" ва "Уотфорд" билан алоқага чиққан. Футболчига шунингдек, Испаниянинг "Сельта" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
33 ёшли футболчи жорий мавсумда "Милан" либосида 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта голлик узатма муаллифига айланган.

15.01.2020, 12:34 140 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш