"Лестер" МЮ футболчисини сотиб олишга уриниб кўрмоқчи

Англия матбуотига кўра, "Лестер" қанот ҳимоячиси Бен Чилуэллнинг ўрнини тўлдириш ҳақида бош қотирмоқда.
 
Миш-мишларга кўра, ёзда Чилуэлл "Челсига 60 миллион фунт эвазига кўчиб ўтиши мумкин. У ҳолда "тулкилар" унинг ўрнини "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу билан тўлдиришга уриниб кўради.
2014-йил МЮга "Саутгемптон"дан 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган Шоу жароҳатлар сабаб асосий таркибдан доимий жой топа олмаяпти.
Ўз навбатида "тулкилар" МЮ билан футболчининг трансфери масаласида алоқага чиққан ва унинг катта сумма эвазигагина "Олд Траффорд"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида жавоб олишган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.01.2020, 12:22 180 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш