Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини олдидан. Рўзиқул Бердиев ва Асрор Алиқуловнинг тахмини қандай?

Бугун Тошкент вақти билан 15:15да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кореялик олимпиячиларига қарши яшил майдонда саф тортишади.
 
Ёш футболчилар билан ишлашда ўрнак кўрсатиб келаётган мураббийлар Рўзиқул Бердиев ва Асрор Алиқулов “C” гуруҳидан ўрин олган 3-тур баҳси олдидан ўйин ҳақидаги фикрларини ва тахминларини Қашқадарёдаги муҳбиримиз Номоз Чориевга маълум қилишди.

"Бу ўйин бизникилар учун муҳим ҳисобланади. Жанублик корейсларни мағлуб этиш ёки улардан очко тортиб олиш уддаласа бўладиган вазифа. Ҳар бир футболчи асосий таркибда ўйнашга лойиқ деб уйлайман. Агарда йигитлар ўзини 100% ўйинини кўрсата олишса уч очколи бўлишимиз тайин. Йигитларимиздан фақат ғалаба кутаман. Тахминим бўйича якуний ҳисоб Ўзбекистон фойдасига 2:1 кўринишини олади”, - дейди Рўзиқул Бердиев "Насаф" бош мураббийи.Асрор Алиқулов эса ушбу қарама қаршиликда дуранг натижа қайд этилиши ҳақиқатга яқин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Гуруҳимизда голлар кўп бўлмаяпти. Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсида йирик ҳисоб қайд этилмаса керак. Корейс ёшларига қарши ҳужумкор футбол намойиш этишимиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Футболчиларимизнинг гуруҳдан чиқиши учун бир очконинг ўзи кифоя қилади. Менимча учрашувда 1:1 ҳисоби билан тугаса керак. Йигитларимизга омад тилайман. Зеро шукуҳи халқимиз олимпиячиларимиз учун зангори экрандан кўз узишмайди", - дейди "Машъал" бош мураббий Асрор Алиқулов.
Номоз Чориев тайёрлади
Манба championat.asia

15.01.2020, 11:45 81 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш