«Ювентус» ҳимоячиси 6-7 ойни ўтказиб юборади

«Ювентус» ҳимоячиси Мерих Демирал тиззасидан олган жароҳати туфайли операция қилинди. 
 
Клуб расмий сайтининг хабар қилишича, 21 ёшли Туркия миллий жамоаси ҳимоячисининг тикланиши учун 6-7 ой талаб этилади. Футболчи Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, Демирал А Сериянинг 19-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.01.2020, 11:15 131 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш