Сульшер «Вулверҳэмптон»га қарши баҳс ҳақида: «Бу бизнинг 45 кун ичидаги 14-ўйинимиз бўлади. Шафқатсиз тақвим»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Кубоги 3-раундидан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га қарши такрорий ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
«Натижалар энергия беради. Бу 45 кун ичидаги 14-ўйинимиз бўлади. Қишки танаффус олдидан яна 5-6та ўйинимиз бор. Шафқатсиз тақвим. 60 кундан кам вақт ичида 18та ўйин жисмоний ва ақлий кучни талаб қилади.
«Норвич» билан ўйинда яхши натижага эришдик, ёмон натижалар эса мотивация бериши керак. Ўсишда давом этиш зарур.
Шунчаки ритм керак. Мен футболчилик пайтимда «ўйин-дам олиш-ўйин-дам олиш» ритмини ушлаганимизни ҳис қилганман. Ҳеч қачон жисмоний муаммоларни ҳис қилмаганман. 
Биз «Вулверҳэмптон» билан кўп ўйнадик, энди улар биз ҳақимизда озми-кўпми билишади. Ушбу турнир биз ёшлигимизда ютишни орзу қилган турнирлардан биридир. Менга финалда ўйнаш ва ғалаба қозониш жуда ёққан. Биз янада ривожланишни хоҳлаймиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Маълумот учун, «МЮ» – «Вулверҳэмптон» ўйини бугун, 15 январь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

15.01.2020, 11:02 150 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш