Футзал: Миллий терма жамоамиз машғулотларни давом эттирмоқда

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳсларига жиддий ҳозирлик олиб бормоқда.
 
Футзалчиларимиз 10 январдан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришишган. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Дастлаб 10-19 январь оралиғида Тошкентда машғулотлар ўтказилади. Сўнгра 19-23 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда йиғин ташкил этилади. Йиғин доирасида мазкур мамлакат миллий жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилади.
Манба: www.ufa.uz

15.01.2020, 10:58 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш