Андрей Фёдоров: «Жиангсу Сунинг»га қарши ўйинда ўзимиз истаган ҳаракатни амалга ошира олдик»

“Локомотив” - “Жиангсу Сунинг” ўртоқлик учрашувидан кейин тошкентликлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи ўйин билан таққослаганда бугунги беллашувда жамоа биз хоҳлаган ҳаракатни амалга ошира олди. Хитой клуби ҳозир бизга ўхшаш ҳолатда, яъни у ерда ҳам чемпионат тугаган ва жамоа янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

БАА йиғини яхши ўтди, мураббийлар штаби футболчиларнинг ишидан қониқди. Мени хурсанд қилган жиҳати машғулотларда ҳамма тўлиқ иштирок этди. Энди тайёргарликни Тошкентга қайтиб ўзимизда давом эттирамиз".
Манба: lokomotiv.uz

15.01.2020, 10:16 67 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш