«Реал» Вернерни қачон сотиб олмоқчи эканлиги маълум

«Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.
 
Sky Sport Germany'нинг хабарига кўра, мадридликлар ёзда 23 ёшли немис ўйинчисини сотиб олишни мақсад қилишган.  «Реал» захира ҳужумчилари Лука Йович ва Мариано Диаснинг ўйинларидан норози, шунинг учун ҳужум чизиғига янги футболчи сотиб олмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, Вернернинг шартномасида футболчининг товон пули ютуқларига қараб 30 млн евродан 60 млн еврогача бўлиши белгиланган.
Вернер бу мавумда Бундеслигада 17та ўйин ўтказиб, 18та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.01.2020, 10:06 60 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш