Даврон Файзиев Жанубий Корея билан ўйин олдидан: Шундай масалаларда мураббийларимизнинг боши доим оғрисин

Бугун таркибда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин
 
Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун “C” гуруҳида сўнгги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Жумладан, мухлисларнинг эътибори Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсига қаратилган.
ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Вазият оддий, математика қилмасаям бўлади, ютасан ва гугуҳда биринчи ўринни оласан. Мабодо нимадир ўхшамаса, шунчаки ютқазмайсан. Бизгаку оддий, боллар эса 90 минут жанг қилмаса бўлмайди. Корея билан бир меҳмонхонада, бир жойда овқатланамиз. Ҳаммаси новча, бақувват йигитлар. Уларга қарши мобиллик ва тезлик, тўпни пастлатиб ўйнаса бўлади.
Ўйлашимча, кореялик мураббий турнирдаги асосий рақобатчисини бугуннинг ўзида қоқилтиришга уриниб кўради. Бизда катта ротация қилинмаса керак. Балки рақибнинг ҳусусияти ва футболчиларимиз физик ҳолатидан келиб чиқиб Друлович 1-2 позицияни янгилар. Менга ва ўйлайманки кўпчиликка қизиқ, фантазиста позициясида Бозоров ёки Тўхтасиновдан қай бири тушиши. Шундай масалаларда мураббийларимизнинг боши доим оғрисин. Танлов бўлсин. Рақобат бўлсин. Бу йигитлар нега бундай даражада? Чунки шуни орзу қилган бошқа сонминглар орасидан ёриб чиққан. Буёғигаям шу ўрни учун ҳавотирли муҳит сақланиб қолиши муҳим. Ҳар бир жамоада. Омад, боллар!, - деди Даврон Файзиев.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.01.2020, 09:50 103 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш