Алишер Усмонов 30 млн фунт эвазига "Эвертон"нинг янги стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди

Алишер Усмонов "Эвертон"нинг янги қуриладиган стадионини номлаш ҳуқуқига эга бўлди.
 
Алишер Усмоновга тегишли бўлган "USM Холдинг" "Эвертон" клубининг янги қуриладиган стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди.
Клубда директорлик лавозимини ижро этувчи Дениз Барретт-Баксендейл берган хабарга кўра, келишув 30 млн фунтни ташкил этган.
Унинг таъкидлашича, агарда мерсисайдликлар шу йили қурилишни бошлашса, яқин 3 йил ичида янги стадионни қуриб битказишади.
"Эвертон" хўжайини Фарход Мошири Алишер Усмоновнинг бизнес-ҳамкори ҳисобланади.
Маълумот учун, Усмонов "Арсенал" клубининг 30% акциясига эга эди ва уни 2018 йилнинг августь ойида 550 млн фунтга сотиб юборганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.01.2020, 09:35 230 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш