Ўзбекистон ОТЖ кейинги босқичга чиқса, қайси жамоа билан ўйнайди?

Чорак финалдаги эҳтимолий рақибимиз
Хабарингиз бор, Таиланднинг 3 та шаҳрида 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун гуруҳдаги охирги ўйинда майдонга тушади. Любинко Друлович шогирдларига Жанубий Корея рақиблик қилади. Беллашувда биз бир очко олсак ҳам кейинги босқичга йўл оламиз.

Даврон Файзиев Жанубий Корея билан ўйин олдидан: Шундай масалаларда мураббийларимизнинг боши доим оғрисин

Чорак финалга чиқсак, қайси терма жамоа билан ўйнаймиз деган саволлар пайдо бўлмоқда. Агар кейинги босқичга 1-ўрин билан чиқсак, "D" гуруҳидаги 2-ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашамиз. Агар гуруҳда 2-ўринни эгалласак, чорак финалда "D" гуруҳидаги 1-ўринни олган термага қарши майдонга тушамиз.
Қуйида "D" гуруҳидаги вазият билан танишишингиз мумкин:
photo_2020-01-13_20-43-18 

15.01.2020, 09:21 217 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш