"Атлетико" ҳужумчи трансфери бўйича ПСЖ билан музокара олиб бормоқда

Ҳужумчи Мадридга йўл олиши мумкин.
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани январда "Атлетико"га ўтиши мумкин. Бу ҳақида El Chiringuito TV нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "мартасчилар" ижрочи директори Мигель Анхель Хиль Марин Парижга футболчининг трансфери масаласини муҳокама қилиш учун учиб кетган.
Журналист Белен Санчес Гарсия томонлар ўртасидаги музокара якуний босқичга келгани ва трансфер 15-20 миллион еврога тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, уругвайликнинг ПСЖ билан шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.

15.01.2020, 08:51 33 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш