Эриксеннинг трансфери амалга ошмаслиги мумкин

А Серия клуби "шпорлар"нинг талабини қондира олмаяпти.
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен "Интер" клубига ўтиши мумкин.
Италияликлар 27 ёшли хавбек билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган эди, бироқ "шпорлар"нинг молиявий талаби қондирилмаётганлиги сабаб бу трансфер амалга ошмаслиги мумкин.
The Independent маълумотига кўра, "Интер" футболчи учун 25 миллион фунт тўлашга тайёр эмас, шу сабаб Эриксен "Тоттенхэм"да мавсум охиригача қолиши ҳам мумкин.
Мавсум сўнггида футболчини текинга қўлга киритиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб, италияликлар трансфер учун бундай сумма тўламоқчи эмас.
Жорий мавсумда даниялик "Тоттенхэм" сафида барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 3 голлик узатма муаллифига айланган.

15.01.2020, 06:51 33 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш