"Удинезе" вингери "Уотфорд" таркибини тўлдирди

Аргентиналик футболчи инглиз клуби футболчисига айланди.
"Уотфорд" "Удинезе"нинг 24 ёшли вингери Игнасио Пуссеттони харид қилди. Бу ҳақида клуб расмий сайти расман эълон қилди.
Томонлар ўртасидаги келишув 2024-йилнинг ёзигача амал қилади. Ушбу трансфер инглиз клуби учун 8 миллион еврога тушди.
Пуссетто 2018-йил июль ойида "Уракана" клубидан италияликлар таркибига қўшилган эди.
Жорий мавсумда футболчи "Удинезе" таркибида 14 ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалади.

15.01.2020, 01:16 34 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш