Шаҳзод Шайманов: «Навбаҳор»да ўтказган давримга ачинмайман»

Тошкентнинг "Локомотив" клубига келиб қўшилган Шаҳзод Шайманов собиқ жамоаси "Навбаҳор"га миннатдорчилик билдирди.
 
«Навбаҳор»да ўтказган давримга ачинмайман. Аксинча футболдан роҳатландим, атмосферани кўриб завқландим. Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров футболни жуда яхши кўради ва яхши тушунади. Шундай тарзда ишлар олиб борилса, «лочинлар» албатта ОЧЛга чиқади.
Стадиондаги муҳит эса шунчаки супер. Таърифга тил ожиз. Мухлислари Ўзбекистонда ягона. Ҳар бир ўйинга ўзгача тайёргарлик кўришади ва ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришади.
Мен раҳбарият билан келишган ҳолда, жамоа билан хайрлашдим. Отабек ва Ойбек Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Қилаётган ишларини ижобий баҳоласа бўлади. Канчельскис ҳам ушбу раҳбарият билан келишган ҳолда ишласа, албатта кўзланган мақсадга эришади. Андрей тажрибали ва ажойиб мутахассис. «Навбаҳор»ни ОЧЛга олиб чиқишига ишонаман. Худо хоҳласа Наманганга яна қайтаман. Олдин очилмаган қирраларимни кейинги сафар очаман. Наманган мени юрагимда қолди.
Манба: FCMuhlis телеграм канали

14.01.2020, 23:50 31 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш