«МЮ»нинг ёш футболчиси «Интер»га ўтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Таит Чонг фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Sky Sport журналисти Фабрицио Романо.
 
Манбанинг хабарига кўра, 20 ёшли нидерландиялик футболчининг агенти ўз мижозини «Интер»га таклиф қилган ва музокаралар учун аллақачон Миланга учиб кетган.
Аввалроқ Чонгга «Ювентус» қизиқаётганлиги ҳақида айтилганди.
Маълумот учун, яримҳимоячининг «МЮ» билан шартномаси 2020 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 23:46 113 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш