Англиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Ҳендерсон Англиянинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
 
Бу ҳақда Мерсисайд клуби расмий сайти маълум қилди.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи ушбу соврин учун курашда "Манчестер Сити" яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг ва "Тоттенҳэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳендерсон ўтган йили миллий жамоа таркибида 7та ўйин ўтказди ва Англия билан Миллатлар Лигасида 3-ўринни қўлга киритди. 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ҳендерсон клублар миқёсида "Ливерпуль" билан Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва клублараро жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.
Манба: soccernews

14.01.2020, 23:32 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш