«Интер» қарорини ўзгартирмоқчи

Sky Italia нашри хабарига кўра, Миланнинг “Интер” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Эшли Янг трансферидан воз кечиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, “нерадзуррилар” Маттео Политанони “Рома” футболчиси Леонардо Спинаццолага алишмоқчи. Шу сабабли миланликлар Янг трансферидан воз кечмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Янг “Интер”га ўтиш учун “МЮ”нинг янги шартномасини рад этганди.
Манба: Sky Sports

14.01.2020, 22:59 122 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш