"Наполи" ўз футболчисини "Тоттенхэм"га таклиф қилди

Форвард АПЛга қайтиши мумкин.
 
"Тоттенхэм" жароҳатланган Харри Кейн жароҳат олганидан сўнг форвард қидиришни давом эттирмоқда.
Sky Sports нашрига кўра, "Наполи" ўзининг ҳужумчиси Фернандо Льорентени "шпорлар"га таклиф қилди. Эслатиб ўтамиз, испаниялик "Тоттенхэм"да 2017-йилдан 2019-йилгача тўп сурган.
Шунга қарамасдан ушбу келишувни амалга ошиш эхтимоли жуда кам. Лондонликлар Льоренте номзодига қизиқиш билдиришмаяпти.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Льоренте "Тоттенхэм"да 66 ўйин ўтказиб, 13 та гол киритишни уддалади.

14.01.2020, 22:58 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш