Драган Черан: «Насаф»нинг бюджети 6 миллион евро эди, легионер учун 15-20 минг евро маош беришарди»

Сербия пойтахти Белграддаги таътили давомида Драган Черан «Mozzartspor» нашрига интервью бериб, серб журналистларига Ўзбекистондаги илк клуби «Насаф» жамоаси, бюджети ва легионерлар маоши ҳақида ҳам гапириб берди.
 
Черандан Ўзбекистондаги биринчи клуби «Насаф» ҳақида сўралганда, у қуйидагича жавоб берган:
- «Насаф» ташкилий жиҳатдан ишлар яхши йўлга қўйилган ва замонавий клуб эди. Унинг ҳомийси ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар бир клубга нефт компанияси ҳомийлик қиларди. Бу катта пуллар. Жамоанинг йиллик бюджети 6 миллион еврога тенг эди. Энг асосийси, ҳоким футболга қизиқадиган инсон бўлиши керак. Дастлабки 1,5 йил зўр ўтди, кейин ҳоким ўзгаргач, янгиси спортга пул тикишни истамади. Шу сабабли клубни тарк этдим. Бу жамоа Осиёда Европа лигасига ўхшаш бўлган ОФК кубогида зафар қучган. Ўзбекистоннинг клублари кучли бўлгани боис, ҳозирда улар бу турнирда иштирок этишмайди. Ўзбек клублари ҳозирда фақат ОЧЛда қатнашишади.
- Ўзбекистонда футболчилар қанча маош олишади?
- Энг аввало ўзингизга боғлиқ. Улар дастлаб сизни таркибга қўшиб, бир неча ой давомида кузатишади. Агар улар истаган ўйинни намойиш этсангиз, ойлик маошингиз 15-20 минг еврони ташкил этади. Бу «Насаф» сингари клублардаги нарх. Маҳаллий футболчилар эса анча кам маош олишади. Шунга қарамай, олаётган маошларидан доимо мамнун эканликларини яшириб ўтиришмайди, - дейди Драган Черан суҳбат давомида.
Эслатиб ўтамиз, Драган Черан 2016 йилнинг иккинчи даврасида «Насаф» сафига қўшилиб, 2018 йилнинг иккинчи даврасида Қарши клубини тарк этган ва «Пахтакор» сафига келиб қўшилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 22:54 211 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш