"Барселона"нинг собиқ футболчиси Эквадор терма жамоасини бошқаради

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси Йорди Кройф Эквадор терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
 
Бу ҳақида мазкур мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди. Нидерландиялик мутахассис билан тузилган битим 2023 йилга қадар амал қилади. Бунгача Эквадор терма жамоаси бошқарувида колумбиялик Эрнан Дарио Гомес ишлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Йорди Кройф "Аякс" ва "Барселона" клублари афсонаси Йохан Кройфнинг ўғли ҳисобланади. Йорди "Барселона" клуби тизимида 1988-1996 йилларда фаолият юритган.
Манба : Sky Sports

14.01.2020, 22:42 120 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш