Италия кубоги. Инсиньенинг дубли "Наполи"га ғалаба келтирди

Италия кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бугун навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда.
 
«Наполи» ўз уйида «Перуджа»ни қабул қилиб, ишшончли ғалабани қўлга киритди. 

Баҳснинг 26 ва 38-дақиқаларида қуйи лига жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лоренцо Инсинье уларни аниқ амалга оширди. 

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда неаполликлар дарвозаси томон ҳам 11 метрли жарима зарбаси белгиланган эди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Пьетро Йеммелло пенальтидан самарали фойдалана олмади.

Шу тариқа, Гаттузо жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Италия кубоги, нимчорак финал
Наполи – Перуджа 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 26, пенальти Инсинье, 2:0 – 38, пенальти Инсинье. 
Ноаниқ пенальти: Йеммелло (45+7, "Перуджа")
Наполи – Оспина, Ди Лоренцо, Хюсай, Манолас, Мариу Руй, Зелиньски (Аллан, 84), Фабиан Руис (Демме, 65), Инсинье, Элмаз, Лосано (Кальехон, 75), Льоренте.
Перуджа – Фулиньяти, Сгарби, Дьомбер, Рози, Нзита, Карраро (Конате, 71), Фаласко, Фальцерано, Йеммелло (Мелькьорри, 62), Фальчинелли, Буонаюто (Драгомир, 55).
Огоҳлантиришлар: Фальцерано (31), Йеммелло (37), Дьомбер (56), Фабиан Руис (62).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 22:28 37 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш