ОАВ: МЮ 70 миллион евролик харидга тайёрланмоқда

"Қизил иблислар" йирик трансферни амалга ошириши мумкин.
 
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин. Клубларкелишув шартлари бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақида Areanapoli нашрига интервью чоғида журналист Фабио Сантини айтиб ўтди.
"Наполи" Кулибалини "Манчестер Юнайтед"га 70-75 миллион еврога сотмоқчи. Клублар келишиб олишган кўринади. Трансфер июнда амалга оширилса, қишда эса МЮ Бруну Фернандешга эътиборини қаратса керак", - дейди Сантини.
28 ёшли сенегаллик "Наполи"да 2014-йилдан буён тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси 2022/23 йилда якунига етади. Жорий мавсумда Кулибали 20 та ўйинда майдонга тушган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 22:23 247 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш