«Ўзбекларни «синдириб», ишончли ғалаба билан 1-ўринда чорак финалга олға!»

Корея матбуотида Жанубий Корея U23 термасининг чорак финалга гуруҳ ғолиби сифатида чиқиш ё чиқмаслиги қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
“Sports Kyungyang” нашрида корейслар Ўзбекистон U23 билан бўлиб ўтадиган ўйинда ютиб, кейинги босқичга мағлубиятсиз чиқишни мақсад қилганликлари айтиб ўтилган. 

“Хитой ва Эрон термаларини енгган Корея 6 очко тЎплаган ҳолда Ўзбекистон билан ўтадиган ўйин натижасидан қатъий назар чорак финалга чиқди. Аммо, мақсадимиз 1-ўрин”, — дейилади мақолада. «Бизни дуранг натижа ҳам қониқтиради, бироқ биз Ўзбекистондан кучлироқ ўйин кўрсатяпмиз ва ғалабага иштиёқимиз баланд”.
    
Аммо, бош мураббий Ким Ҳак Боум ва айрим мухлислар бундай фикрда эмас. “Кореянинг Ўзбекистонни менсимаслиги учун сабаб йўқ, - дея, интервью берган Эрон билан ўтган учрашувдан сўнг Ким Ҳак Боум. - Биринчи ўринни эгаллашимиз шарт эмас. Ўйинчиларимиз тезликни оширишда давом этадилар, бошқа жамоалар сингари Ўзбекистон ҳам бу ерга келишдан олдин яхши тайёргарлик кўрган. Биз ўйинчиларимизнинг кучли ва кучсиз томонларини бирлаштиришимиз керак”.

Корея термаси мураббийининг Эрон билан ўйинда қилган ўзгаришларидан кейин мухлислар жамоанинг заифлашишидан хавотирга тушишган. Аммо, Корея биринчи бўлимнинг ўзида Эронга қарши иккита гол уришга муваффақ бўлди ва якунда ғалаба қозонди. Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу тикланиш муддатининг қисқалиги сабабли. Хусусан, мураббий 15 январь куни туғилган кунини нишонлайдиган Ох Се Хунга эътибор қаратган. Хитойга қарши ўйинда олд чизиқда яккаланиб қолган ушбу футболчига яна ишонч билдирилмоқда. Шунингдек, Эрон билан баҳсда чап оёқда ажойиб зарба йўллаган Жо Сеон Ходан ҳам мухлислар гол кутишмоқда. 

Раҳмиддин Шерматов
Жанубий Корея. Тегу шаҳри.
2020 йил, 14 январь.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 22:18 167 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш