Пике ва Месси "Вальверде билан қандай хайрлашди?

Футболчилар собиқ устози ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ва сардори Лионель Месси собиқ устозлари Эрнесто Вальверде билан хайрлашди.
"Сиз жамоани чемпионатда биринчи ўринда, иккита Ла Лига унвони билан ташлаб кетдиз. Сиз билан ишлаш мен учун катта шараф. Сиз билан барчаси яхши бўлишига умид қиламан. Сизни қучиб қоламан", - дейди Пике.
"Барчаси учун катта рахмат жаноб. Қаерга бўлсангиз ҳам сизда барчаси ажойиб бўлишига ишонаман. Сиз профессионалсиз ва яна жуда яхши инсонсиз. Омад, қучиб қоламан", - дейди Месси.

14.01.2020, 21:56 181 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш