Осиё чемпионати (U23). "А" гуруҳида Австралия ва Таиланд кейинги босқичга чиқди

Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг «А» гуруҳида гуруҳ босқич баҳсларига якун ясалди.
 
Бугунги икки учрашувда Австралия Баҳрайн билан муроса йўлини танлаб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга чиққан бўлса, мезбон Таиланд ҳам Ироқ билан дуранг қайд этиб, 2-ўрин билан гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.
 Қизиғи, уч турда ҳам мағлубиятга учрамаган Ироқ олимпия жамоаси 3-ўрин билан мусобақа билан хайрлашди. Баҳрайн эса сўнгги ўринда қолди.
 «А» гуруҳи. 14 январь (сешанба)
Австралия – Баҳрайн 1:1
Голлар: Рами Нажжарин 34 - Муҳаммад Мархун 45+3.
Таиланд – Ироқ 1:1
Голлар: Яроэнсак Вонггорн 6 пенальтидан – Али Қосим 49.
 «А» гуруҳи. 3-турдан кейинги якуний ҳолат:
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 21:17 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш