«Ростов» президенти: «Футболчиларимизга Германия, Италия ва Англиядан қизиқишлар бор»

«Ростов» клуби президенти Арташес Арутюнянц клубнинг жорий мавсумдаги мақсадлари ва футболчиларга бўлаётган қизиқишлар ҳақида гапирди.
 
«Жамоа бу – алоҳида футболчилар гуруҳи эмас, балки барқарор таркибдир. Шундай экан, қишда бирорта футболчимиз билан хайрлашмоқчи эмасмиз. Ўзимиз истамасак, «Ростов»ни ҳеч ким тарк этмайди.
Ҳа, аксарият футболчиларимизга таклифлар бор. Биз Германия, Италия ва Англия клубларидан футболчиларимиз борасида сўровлар олаяпмиз, Россия клубларидан ҳам қизиқишлар бор. Аммо ҳозирда бизнинг мақсадларимиз бошқачароқ – футболчилар билан шартномани узайтириш. Кейинги йил еврокубокларда тўп суришни мақсад қилсак, захирамиз яхши бўлиши керак. Шу боис, жамоани янада кучайтиришни ўйлаб турибмиз» - дейди Арутюнянц клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Германия клубидан қизиқиш борлигини, аммо футболчи жамоада қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

14.01.2020, 20:32 170 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш