"Ювентус" Погба учун курашда "Реал"ни қандай ортда қолдирмоқчи?

Унинг тақдирига ёзда ойдинлик киритилади.
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба яна “Ювентус”га қайтиши мумкин.
Tuttosport тарқатган хабарга қараганда туринликлар ёзги трансферлар даврида уни сотиб олишга яна бир бор уруниб кўришмоқчи. “Юве” франциялик футболчи эвазига Адриен Рабьо ёки Пауло Дибалани “қизил иблислар”га беришга тайёр. “Кекса синьора” шу тариқа Погба учун курашда “Реал”ни ортда қолдиришмоқчи.
Маълумот учун, Погба “Ювентус” сафида 2012-2016 йилларда тўп сурган. Шундан сўнг МЮ уни ўша пайт учун рекорд маблағ ҳисобланган 105 млн еврога сотиб олган.

14.01.2020, 19:02 106 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш