"Бунёдкор"нинг БАА йиғинидаги рақиби ўзгарди

Рақиб ўзгарди.
Тайёргарликни БААда давом эттираётган "Бунёдкор" жамоаси бугун маҳаллий "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши баҳс олиб бориши режалаштирилган эди.
Бироқ, айрим сабабларга кўра мазкур беллашув ўтказилмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Эртага "қалдирғочлар" Тошкент вақти билан 17:45 да бошланадиган ўртоқлик учрашувида БААнинг бошқа бир клуби "Иттиҳод Калба"га қарши майдонга чиқади. 16 январь куни эса, режадагидек Жанубий Кореянинг "Сувон" жамоаси рақиблик бўлади.

14.01.2020, 17:56 103 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш