"Локомотив" россиялик футболчи билан битим имзолади ва собиқ футболчисини ортга қайтарди (ФОТО)

"Локомотив" ўз таркибига футболчилар қўшиб олишда давом этмоқда.
Россиялик футболчи, ўз давлатининг бир қатор клубларида яхши фаолият олиб борган Кирилл Погребняк "Локомотив" аъзосига айланди.
1992 йилнинг 27 июнь кунида туғилган Кирилл "Локомотив" таркибида 2018 йилда ўйнаган Николай Погребнякнинг эгизаги ҳисобланади.
Ўтган 2019 йилги мавсумни Швециянинг "Фалькенберг" жамоасида ўтказган Кирилл қишки йиғинлар давомида мураббийлар ишончини оқлади ва "Локомотив" билан шартнома имзолади.
2020 йилги мавсумда у Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон Кубоги ва Суперлига баҳслари доирасида "Локомотив" таркибида ўйнайди.
Кирилл Погребнякнинг статистикаси билан танишинг:
2011-2013, 2014-2016 "Том" (Томск) 87 ўйин, 27 гол
2013/14 "Факел" (Воронеж) 24 ўйин, 8 гол
2016/17 "Зенит ИИ" (Санкт-Петербург) 11 ўйин, 3 гол
2017-2019 "Балтика" (Калининград) 20 ўйин, 2 гол
2019 "Фалкенберг" (Швеция) 19 ўйин, 2 гол
photo_2020-01-14_12-13-02
Бундан ташқари, 3 йиллик танаффусдан сўнг ҳимоячи Шерзод Файзиев "Локомотив"га қайтди.
1992 йилнинг 6 февраль кунида туғилган Шерзод ўтган мавсумда АГМК ва "Сўғдиёна" таркибида ёрқин ўйинлар ўтказди ва "Локомотив" мураббийлар штаби эътиборини яна бир бор қозона олди.
2016 ва 2017 йилги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилган, ҳимоя чизиғининг барча нуқталарида ўйнай олиши билан мухлислар эътиборини қозонган Шерзод Файзиев 2020 йилги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади.
Шерзод Файзиевнинг статистикаси:
2011-2015 "Машъал" 63 ўйин, 2 гол
2016-2017 "Локомотив" 38 ўйин
2018 "Металлург" 27 ўйин
2019 (1-давра) АГМК 7 ўйин
2019 (2-давра) "Сўғдиёна" 12 ўйин
photo_2020-01-14_15-33-27
Манба: "Локомотив" телеграм расмий канали

14.01.2020, 15:46 89 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш